Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигидаги вакилларимиз айни кунларда Иорданияда машғулотлар олиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғин доирасида Малайзия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Маълумот учун, "оқ бўрилар" бугунга қадар Малайзия билан 6 бор тўқнаш келган. Шундан 5тасида терма жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, битта ўйинда ғолиб номи аниқланмаган. Сўнгги бор жамоалар 2009 йил йил Осиё кубоги саралашида баҳс олиб борган. Ўшанда Ўзбекистон 3:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Ўйинлар тарихи

uyinlartarixi

Иордания пойтахтидаги "Amman Internet Stadium"да бўладиган бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!