Футболчилар айтганимни қилмаса, кетаман!

“Барселона” мавсумни кутилганидан паст даражада бошлади. Каталонияликлар Чемпионлар лигасида йирик  ҳисобда мағлубиятга учради, Ла Лигада бешта учрашувдан учтасида очко йўқотди.

Кейинги пайтда клуб раҳбарияти нидерландиялик мутахассис Рональд Куман ўрнига бошқа мураббий қидираётгани ҳақида кўп хабарлар чиқмоқда.

Бироқ, Куманнинг ўзи келажагидан хавотирга тушаётгани йўқ. У қайси ҳолатда истеъфо бериши мумкинлигига очиқлик киритди.

- “Барселона”ни футболчилар менинг кўрсатмаларимни бажаришдан бош тортсагина тарк этаман. Ҳозир эса, ҳаммаси жойида ва йигитлар гапимга қулоқ тутяпти ва мени яхши тушуняпти. Улар билан машғулот ўтказилган кун – энг ажойиб дамлардир, - деди Рональд Куман.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
25/09/2021 11:39
Бугун Яхшибоев билан Шахбоз Умаровни клуби уйнайди анонслари Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор силкалариям жойланган кимга кизу болса..