Футзал. Аргентина ўз қитъадошини, қўшниларимиз эса Таиландни аяб ўтирмади

Футзал бўйича давом этаётган Жаҳон Чемпионатининг иккита нимчорак финал ўйини якунига етди. 

Аргентина - Парагвай учрашувида 7 та гол киритилди ва аргентиналиклар 6-1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Қўшниларимиз Қозоғистон эса Осиёда катта мавқеига эга Таиландни шармандали тарзда мағлуб этди. Уларнинг 7 голига Таиланд терма жамоаси бирор маротаба ҳам жавоб қайтара олмади.

Эслатиб ўтамиз, қўшниларимиз эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Эрон баҳси ғолибига қарши майдонга чиқади. Амалдаги чемпион Аргентинага кейинги босқичда Россия рақиблик қилади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anvar Abduazizov
23/09/2021 22:27
Vav Argentina Rossiya bilan o‘ynar ekanmi juda kuchli,hayajonga boy o‘yin guvohi bo‘larkanmizda.Man Rossiyaga muhlislik qilaman
Sultanov Nodirbek
23/09/2021 23:05
Super toʻqnashuv. Oʻtgan safargi finalchilar