Футзал. Терма жамоамиз халқаро турнирда қатнашади

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Яқинлашиб келаётган мундиалга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида футзал терма жамоамиз 25-30 июл кунлари Таиландда ташкил этиладиган халқаро футзал турнирида иштирок этади.

Баҳодир Aҳмедов шогирдлари мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасида Таиланд, Косова ва Мозамбик вакиллари билан ўзаро куч синашади.

Режага кўра футзалчиларимиз Тошкент давом этаётган ўқув-машғулот йиғинини тамомлаб, 19-июль куни Бангкок шаҳрига йўл олади.

“Continental” халқаро футзал турнири
A гуруҳи

1-тур | 25.07.2021
Ўзбекистон - Косова

2-тур | 26.07.2021
Мозамбик - Ўзбекистон

3-тур | 27.07.2021
Таиланд - Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
inson
11/07/2021 00:19
JCH-da medal kutamiz INSHAALLOH