"Тоттенхэм" клуби собиқ футболчиси Даррен Бент жорий мавсум Премьер-лигадаси тўпурарлар пойгаси ҳақида фикр билдирди:

"Агар "Челси"нинг ўйин услубига эътибор берсангиз, улар фақат Лукакуга тўп узатишини кўришингиз мумкин. Менимча, бу мавсум голларнинг аксариятини Ромелу уради.

Барчамиз Роналдунинг қай даражадаги футболчи эканлигини биламиз. Лекин "Юнайтед"нинг ҳужумларини якунлаш учун Гринвуд, Фернандеш, Рэшфорд ҳамда Кавани каби ҳужумчилар ҳам бор. Лукаку эса, "Челси"да асосий тўпурар. Ромелу клуб учун етишмаётган бўғин эди.

Назарий жиҳатдан, Роналду ҳар бир учрашувни асосий таркибда бошламаслиги мумкинлигини айта оламиз. Ромелуга қаранг! "Челси" уни ўйнатиш учун сотиб олди. Гаров ўйнайман, Лукаку Роналдудан кўп гол уради",-деди Бент.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар