Гаттузога Россияда иш бор

Италиялик мутахассис Женнаро Гаттузо Москванинг "Спартак" клубида фаолият бошлаши мумкин.

ITA Sport Press тарқатган хабарга қараганда, рус гранди 43 ёшли мураббийга 3 йиллик шартнома таклиф қилган.

Гаттузонинг сўнгги иш жойи "Фиорентина" клуби бўлган. Бироқ у иш бошлаганидан бир ой ўтиб, раҳбарият билан юзага келган келишмовчиликлар сабаб клубни тарк этган эди.

Ҳозирда "Спартак"га Руй Витория устозлик қилмоқда. Москваликлар 13 турдан сўнг, Россия премьер-лигаси мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар