Германия кубоги. "Бавария"дан шармандали мағлубият!

Германия кубоги иккинчи босқичидан ўрин олган "Бавария" - "Боруссия М" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар рақибдан 5:0 ҳисобида устун келди. 

Боруссия сафида Эмболо ва Бенсебаини дубль қайд этган бўлса, Коне битта гол уришга муваффақ бўлди. 

Шундай қилиб, Нагельсманн шогирдлари Германия кубогидаги юришини эрта якунлайдиган бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!