Грузия - Ўзбекистон учрашувини қайси ҳакам бошқаради?

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Грузияга қарши халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

“Тенгиз Бурджанадзе” стадионида бўлиб ўтадиган учрашувни украиналик рефери Виталий Романов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Семен Шлончак ва Валентин Куцев ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса грузиялик Георгий Круашвили фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, Грузия – Ўзбекистон баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Учрашувни “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишигиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!