Гулжаной Наимова мусобақани ғалаба билан бошлади

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова ўз иштирокини бошлади.

Маҳоратли спортчиимиз 1/16 финалда эронлик Райехех Шахабни 30:9 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.

Чорак финалда Гулжанойга япониялик пара таэквондочи Шоко Ота рақиблик қилади. Ушбу жанг бугун Тошкент вақти билан соат 08:30 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар