Ҳабибнинг бош мураббийи Ҳасбикни шуғуллантираётганини маълум қилди (видео)

  • 3 октябрь, 2021, 17:00
  • 0
  • MMA

Ҳабиб Нурмагомедов бош мураббийи Хавьер Мендес Ҳасбик номи билан танилган блогер Ҳасбилло Магомедов билан ҳамкорлик бошлаганини маълум қилди. Мураббий блогернинг сув кулерини ураётган жараёни видеолавҳасини ўз ижтимоий тармоқ саҳифасига жойлади ва остига қуйидагича изоҳ қолдирди:

"Ўзимнинг навбатдаги супер юлдузимни тайёрлашни бошладим. Унинг илк машғулоти сув кулери билан бўлди. Ҳасбик кулерга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Генри Сехудо, эхтиёт бўл. Биз сенинг ортингдан бораяпмиз".

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!