"Hane Cup-2021". "Локомотив" ёшлари россиялик тенгқурлари дарвозасини жавобсиз 5 бор ишғол этди

Туркиянинг Aнталия шаҳрида "Hane Cup-2021" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда Тошкентнинг "Локомотив" клуби футбол мактабининг бир нечта ёш тоифасидаги жамоалари иштирок этмоқда.

Ушбу халқаро турнирда бугун "Локомотив"нинг 2010 йилда туғилган футболчилари Россиянинг "Скорпионс" жамоаси билан куч синашди.

Ўйинда тўлиқ устунликка эришган тошкентликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Абдулазиз Шукуров (дубль), Диёр Данаев, Муҳаммадсодиқ Холдоров ҳамда Илҳом Умаров муаллифлик қилди.

photo_2021-11-01_14-53-17

photo_2021-11-01_14-53-16 (4)

photo_2021-11-01_14-53-16 (5)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!