Илдар Маматказин собиқ клубига қайтяпти

Про лигага тушиб кетган “Андижон” клуби ҳам селекцияга жиддий эътибор қаратмоқда. Яқинда хабар берганимиздек, хорижлик футболчилар билан келишувларга эришилмоқда. Қолаверса, ўзимизнинг маҳаллий ўйинчилар ҳам жамоа таркибини тўлдириши турган гап.

Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, айни пайтда Россияда истиқомат қилаётган андижонлик футболчи Илдар Маматказин янги мавсумни яна ўзи учун қадрдон бўлган жамоада бошлаши мумкин. “Андижон” клуби унга таклиф юборган ва тез орада Маматказин жамоа ихтиёрига етиб келади. У ўтган йили Бангладеш чемпионатида тўп сурди. Умуман олганда, Илдар фаолияти давомида “Андижон”дан ташқари, “Пахтакор”, “Динамо”, “Насаф” каби клубларда ҳам тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мехриддин Абдурахмонов
09/01/2022 03:31
Зурку, асосийси андижонлик. Илдар Маматказин бу йилги мавсумда уйинни кучайтирса яхши булади, ужина хам клубга хам.

Минбар

Барча блоглар
×