Илҳом Мўминжонов: "Кейинги ўйинимизга ҳам мухлисларнинг келишини хоҳлардим"

Про-лиганинг 19-турида пешқадам “Нефтчи” “Олимпик”ни қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда фарғоналиклар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин “Нефтчи” бош мураббийи Илҳом Мўмижонов қуйидагича муносабат билдирди.

- Бугунги ўйинда шогирдларим ғалаба қозонишди. Уларни ва учрашувга келган барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Олдинда ҳали 5 та ўйин бор ва биз бунга тайёргарликни олиб бориб, олдимизга қўйилган режаларимизни бажариш учун мақсад сари интиламиз. Кейинги уй учрашувимизда "Динамо"ни қабул қиламиз. Шу беллашувга ҳам мухлисларимизнинг келишларини хоҳлар эдим. Чунки футболчиларимиз мухлислар учун ўйнайди. Ўз навбатида, мухлисларнинг далдаси бизда ҳис-туйғулар уйғотиб, ғалаба қозонишимизга ёрдам беради. Ўйлайманки, кейинги ўйинга ҳам мухлисларимиз келиб, бизни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Биринчи турда" Олимпик" билан дуранг ўйнаб, сафарда ютқазган эдик. Бугунги ўйинга келсак, "Олимпик" хавфли вазиятларсиз 2 та гол уришга эришди. Биринчиси стандарт вазиятдан, иккинчи голни ҳимоячиларимизнинг қўпол хатоси эвазига. Ҳали ҳаммаси олдинда. Агар шу руҳда ўйнасак ғалабалар қозониб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!