Испания финалга чиқа олмаса, Луис Энрике ҳал қилувчи ўйинда қайси терма жамоага мухлислик қилади?

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике жамоаси “Евро-2020” финалига чиқа олмаган тақдирда, ҳал қилувчи ўйинда кимга мухлислик қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, испанлар бугун ярим финалда Италия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

“Агар ғалаба қозонсак, бу яхши. Аммо бу ишни Италия уддаласа, мен финалда уларга мухлислик қиламан”, - деди испаниялик мутахассис.

Европа чемпионатининг иккинчи ярим финал жуфтлигида Англия ва Дания терма жамоалари ўзаро майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!