Италия ўз майдонида Болгарияни енга олмади (видео)

Европа минтақасида ЖЧ-2022 саралаш баҳслари давом этмоқда. “C” гуруҳининг 4-турида Италия ўз майдонида Болгарияни қабул қилди.

Қизиқарли кечган ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Шу куни Италия сафида Федерико Кьеза (16'), Болгария сафида Атанас Илиев (40') гол муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!