Жасур Абдураимов Суперлиганинг уч нафар энг яхши мураббийини айтди. Уларнинг орасида Хюистрага жой топилмади

Узоқ йиллар “Пахтакор”да ишлаган ва жорий мавсумда “Металлург” клубида бош мураббийлик қилиб, истеъфога чиққан Жасур Абдураимов Sports.uz мухбирига бу йилги Суперлиганинг энг яхши уч нафар мураббий ва футболчиларини айтди.

Қизиғи, ўз вақтида “Пахтакор”да бирга ишлаган ва клубни бу йил чемпион қилган Питер Хюистрани энг яхшилар қаторига қўшмади.

- Биринчи ўринда Рўзиқул Бердиев, иккинчи Улуғбек Бақоев ва учинчи ўринга Миржалол Қосимов. Бунинг сабабига келсак, Рўзиқул Ўзбекистон кубогини ютди ва жамоасини ОФК кубоги финалига олиб чиқди. Чемпионатда ҳам ҳаракат қилди. Бақоев эса “Сўғдиёна”га 2-ўринни олиб берди. Демак, бу зўр натижа. Қосимовга келсак, у барқарорликни сақлаб қолган ҳолда ўз жамоаси билан иккинчи марта 3-ўринни оляпти.

абдураимов2

Футболчиларга келсак, биринчи ўринга Драган Черанни қўяман. У уч йилдан бери тўпурар бўляпти ва яхши ўйин кўрсатяпти. Иккинчи ўринда “Насаф” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев. У ҳам яхши таассурот қолдирди. Учинчи поғонада “Сўғдиёна” дарвозабони Милан Митрович. Унинг ёрдами жуда катта бўлди. Кўп ўйинларда дарвозасидан гол ўтказмади. Черан билан Норчаевни нима учун дастлабки ўринларга қўйдим? Чунки гол уриш аслида жуда қийин. Улар бу ишни уддалашди, - деди Абдураимов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
13/12/2021 16:13
тугри

Минбар

Барча блоглар
×