Жавоҳир Илёсов:

"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов Суперлига 20-туридан ўрин олган "Машъал"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди

"Мураббийлар штабининг кўрсатмаларига жиддий равишда риоя қиляпмиз. Айни дамда мақсад битта - ҳар бир ўйинда ғалабага эришиш. Ҳа, ўтган турда оғриқли тарзда мағлуб бўлдик. Аммо бу футбол. Таслим бўлишни истамаймиз. Олдинда ўйинлар кўп. Келажакка оптимистик тарзда қараяпмиз.

"Машъал" менинг юрагимдаги жамоа. У ерда узоқ вақт ўйнадим. Шу сабабли, ушбу жамоага қарши баҳс мен учун ўзгача аҳамият касб этади. "Машъал"нинг таркиби ёмон эмас, улар билан ўйнаш осон бўлмайди. Уларнинг турнир жадвалидаги ўрни ҳеч нимани англатмайди".

- Ушбу баҳсга мухлислар ҳам киритилади. Умуман олганда трибунадаги мухлисларнинг танқидларисиз ўйнаш яхшими ёки тескариси?

"Албатта, мухлислар билан. Трибунадаги мухлислар доимо футболчиларга куч беради. Биринчи навбатда, футбол мухлислар учун ўйналади. Уларнинг стадионга қайтиши чемпионатнинг сифатини ҳам оширади. Ўз навбатида биз ҳам ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз".

"Локомотив" матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)