Асосий мазмунга ўтиш

"ЖЧ-2026": Аргентина камбэк амалга ошириб, чорак финалга чиқди!

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Шу тариқа, Лионель Скалони шогирдлари чорак финалга йўл олди.

АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқич баҳслари давом этмоқда. Ушбу босқич доирасида Аргентина ва Миср миллий терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур беллашувда амалдаги жаҳон чемпионлари иродали ўйин намойиш этиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, 15-дақиқада Яссер Иброҳим ҳисобни очди. Кейин эса Лионель Месси пенальтидан фойдалана олмади. 67-дақиқада Зико Мисрнинг иккинчи голини киритиб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.

Шундан сўнг Аргентина камбек бошлади. 83-дақиқада Кристиан Ромеро ва Лионель Месси гол уриб, мувозанатни тиклади. 90+3-дақиқада эса Энцо Фернандес жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, Лионель Скалони шогирдлари чорак финалга йўл олди.

Чемпионат мира
Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ