Катта Адашевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. У АҚШ вакилига қарши октагонга кўтарилади

 UFCдаги иууинчи ўзбекистонлик жангчи Зарруҳ Адашевни барча яхши танийди. Бироқ, унинг акаси Шоҳруҳ Адашевнинг ҳам ММАда фаолият юритишини кўпчилик билмаса керак. Ваҳоланки, Шоҳруҳ ҳам АҚШ октагонларида бир қатор муваффақиятли жангларни ўтказган.

Жумладан, у "Ded Serius 34" промоушенининг ҳаваскор йўналишидаги ярим ўрта вазн чемпионлик камарини ҳам қўлга киритган ва профессионал йўналишда ҳам фаолиятини бошлаган эди.

Орада бироз танаффус бўлди ва ушбу юртдошимиз яна жанг ўтказадиган бўлди. У 22 октябрь куни АҚШда "Lou Neglia" ҳамда "Ded Serius" промоушени ҳамкорлигида ташкил қилинаётган "Ring of Combat 74" турнирида октагонга кўтарилади. 

Унга мезбонлар вакили Майкл Фитзрой рақиблик қиладиган бўлди. 

шооо

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)