Клопп бир футболчига ишқибоз бўлиб қолди

“Сампдория” шарафини ҳимоя қилаётган даниялик ярим ҳимоячи Миккель Дамсгорнинг харидорлари тобора кўпайтб бормоқда.

Хусусан, “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳам ёш футболчининг мухлисига айланди. Германиялик мутахассис Дамсгорни Анлияга таклиф қилмоқчи.

Дамсгор ёзги трансферлар вақтидаёқ, бир неча манфаатли таклифлар олганига қарамай, А Серияда қолишни маъқул топди. Келаси ёзда унинг бозори янада қизийди.

“Ливерпуль” Дамсгор учун “Сампдория”га 20 миллион евро таклиф қилишни режалантирмоқда. Даниялик ўйинчининг ўзи ҳам фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришни орзу қилаётганини яширмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)