Клопп:

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 20-туридан ўрин олган "Лестер"га (0:1) қарши ўйин ҳақида фикр билдирди. 

"Эҳтимол, учрашувни қайта кўрсам, омадимиз келмаганини кўришим мумкин. Лекин ўйинимиз менга ёқмади. Тўғрисини айтсам, жуда ғалати ўйин кўрсатдик. Улар бизнинг дарвозамизга атиги битта аниқ зарба берди ва гол уришди. 

Агар имкониятимиз чегарасида ўйнаганимизда, ғалаба қозонган бўлардик. Биз "Лестер"ни мағлуб этиш учун етарлича ҳаракат қилмадик. Шу сабабли, улар 3 очкога ҳақли. 

Кўпинча йигитлар менга: "Вау қандай ўйин!", - деб айтишади. Мана бу ҳақиқий "вау". Лекин бутунлай бошқа маънода. Биз ўзимизга ўхшамадик ва буни дарҳол ўзгартиришимиз лозим", - деди Клопп. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар