Клопп уч юлдузни кўзлади

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоасини сезиларли даражада кучайтириши мумкин бўлган уч футболчини танлади.Клуб раҳбарияти бу ўйинчиларни трансфер қилиши  керак бўлади.

Германиялик мураббий рўйхатидан “Бавария” ярим ҳимоячиси Кингсли Коман,  “Лестер” вакили Юри Тилеманс ва “Лилль” етакчиси Ренату Саншеш жой олган.

Бу уч футболчини қўлга киритиш учун клуб 200 миллион фунтга яқин маблағ сарфлаши керак бўлади.

Шунингдек, Клопп Коман трансферини амалга ошира олмаса, унинг ўрнига “Наполи” ҳужумчиси Лоренцо Инсиньени таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар