Конференциялар Лигаси. Бугун "Рома" Норвегияда меҳмон бўлади

Бугун Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилади. Беллашувлар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги баҳс ҳам бор.

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "бўрилар" сафарда Норвегиянинг "Будё-Глимт" клубини синовдан ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:45да бошланади.

Жозе Моуриньо шогирдлари жойлашган "С" гуруҳидаги иккинчи баҳс ЦСКА София ва "Заря" клуби ўртасида кечади. Бу ўйин 00:00да старт олади.

Маълумот учун, "Рома" айни дамда 6 очко билан пешқадам бўлиб турган бўлса, "Будё-Глимт" 4 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
21/10/2021 09:52
Элдор Асосийда тушса керак, уйинни хавола силкаси Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор, хамма легионерларимиза уйинлари хаволаси жойланиб борилади..