"La gazzetta dello sport" нашри бугунги ўйин учун тахминий таркибни эълон қилди. Шомуродов асосийдами?

Италия чемпионатида 12-тур баҳслари давом эттирилади. Бугун кун доирасидан ўрин олган 5 та ўйин бор.

Улар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги беллашувдир. Римликлар бу гал "Венеция"ни синовдан ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:30да старт олади.

"Бўрилар" айни пайтда 11 турда 19 очко билан 5-ўринда бормоқда. "Венеция" эса шунча ўйинда 9 очко жамғариб, 17-поғонани банд этган.

Статистика билан шуғулланувчи Lagazzettadellosport нашри жамоаларнинг ушбу ўйин учун тахминий таркибларини тузиб чиқди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов яна захирада қолдирилган. Ҳужумда доимгидек Абрахам.

ефчьштшгн

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gairat Alimov
07/11/2021 14:35
Коратаппи жонга тегди, узияи канадек епишиб олган асосийга
77 77
07/11/2021 15:20
Яхши от кегин чопади
&
Атабай
07/11/2021 14:07
Узбекистан юзини ёруг килишига умид киламан