"Ливерпуль" бразилиялик супер техника соҳибини сотиб олмоқчи

"Ливерпуль" Роберто Фирмино жароҳат олгани туфайли бошқа бир ҳужумчи билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда. 

"Қизиллар" "Аякс"да ўзининг ажойиб ўйинлари билан кўплаб клубларнинг қизиқишига сабаб бўлаётган Антонини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. 

21 ёшли футболчини айни дамда "трансфермаркт" портали 25 миллион еврога баҳоламоқда. Аммо амстердамликлар уни 50 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. 

Эслатиб ўтамиз, истеъдодли вингер бу мавсум умумий 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!