Асосий мазмунга ўтиш

“Ливерпуль” “Тоттенхэм”ни хафа қилди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Рақиб мусобақадан чиқиб кетди

Англия Лига кубогининг 2026/2027 йилги мавсуми 1/16 финалидан ўрин олган “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм Хотспур” ўртасидаги учрашувда мерсисайдликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

21-дақиқада “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер ҳисобни очди. 54-дақиқада Коди Гакпо мезбонларнинг устунлигини икки карра оширди. “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Конор Галлахер 69-дақиқада фарқни битта голга қисқартирди. 90+1-дақиқада Доминик Собослаи “шпорлар” дарвозасига учинчи голни урди.

“Ливерпуль” учун бу жорий мавсумдаги Англия Лига кубогидаги биринчи учрашув бўлди. “Тоттенхэм” мусобақанинг 1/16 финалига аввалги босқичда “Чарльтон Атлетик”ни 5:1 ҳисобида йирик мағлуб этган ҳолда йўл олган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ