"Локомотив" бир киши кам бўлиб "Металлург"ни енгди (видео)

Суперлиганинг 21-турида “Локомотив” сафарда “Металлург” меҳмони бўлди.

Бекободда кечган ўйин 1:2 ҳисобида “темирйўлчилар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 37-дақиқасида “темирйўлчилар” посбони Абдумавлон Абдужалилов ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди.

Шунга қарамасдан, “Локомотив” футболчилари ўзларида қўшимча куч топа олишди ва Темурхўжа Абдухолиқов (59') ҳамда Азизбек Амонов (90+1') томонидан киритилган голлар эвазига ғалабани тантана қилишди.

“Металлург” сафида ягона голни Дамир Темиров (42') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!