“Локомотив” Ўзбекистон тарихидан ўрин эгаллади

Хабарингиз бор, кеча чемпионатнинг сўнгги тур учрашувлари ўтказилди. Унда бир қатор натижалар қайд этилди. Шу жумладан “Локомотив” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди. Голларга бой беллашувда “темирйўлчилар” 3:2 ҳисобида зафар қучишди ва кетма-кет Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишди.

"Локомотив" ва "Бунёдкор" учрашуви ҳамда тақдирлаш маросимидан фоторепортаж

Қолаверса, бир неча кун олдин Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг қарорига кўра футбол бўйича олий лига мусобақаси 2018 йилги мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси” деб аталади. Биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланиши борасида маълум қилинди.

Шундай экан “Локомотив” олий лиганинг сўнгги чемпиони сифатида тарихдан жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!