Лукаку: Лаутаро “Интер”дан кетиб қолма, мен ёнингга қайтаман!

“Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Интер”даги жамоадоши Лаутаро Мартинесни соғиниб қолаётганини яширмаяпти.

Бу икки ҳужумчи икки мавсум давомида “Интер”да жуда самарали ўйин кўрсатди ва миланликларнинг чемпионлик унвонини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди.

- Мен Лаутаро Мартинесни соғиндим, майдонда у билан ўйнаганда жон беришга ҳам тайёр эдим. Лаутаро келажакда “Челси”га ўтиши мумкинми? Йўқ, албатта.

Лаутаро сен “Интер”да қол, мен ёнингга қайтиб бораман, - деди Ромелу Лукаку.

Аввалроқ, 28 ёшли бельгиялик ҳужумчи “Челси”даўзини бахтиёр ҳис қилмаётгани, бош мураббий Томас Тухель қўллаётган тактика унга ёқмаётгани ва “Интер”га қайтишни истаётганини билдирганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×