Лукакуга “Челси” ёқмади ва у “Интер”га қайтади!

Катта умидлар билан улкан харажатлар эвазига “Челси”га олиб келинган Ромелу Лукаку “аристократлар” сафида ўзини бахтсиз ҳис қилмоқда ва тез орада “Интер”га қайтишни режалаштиряпти.

Аслида бельгиялик тўпурар “Сан-Сиро”да қолишга ваъда берганди, бироқ “аристократлар” молиявий қийинчиликка дуч келган “Интер”га бу ҳужумчи учун 97,5 миллион фунт таклиф қилган Лукакуни Англияга кўчиб ўтишга мажбур қилди.

28 ёшли ҳужумчи премьер-лигада кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Ромелу клуб бош мураббийи Томас Тухель қўллаётган тактикага қарши чиқмоқда ва тезроқ А Серияга қайтиш йўлларини қидиряпти.

- Жисмоний томондан ҳаммасига тайёрман. “Челси”даги вазият менга ёқмаяпти. Тухель бошқача тактикаларни қўллаяпти.

Ёздаги вазият бундай якунланмаслиги керак эди. “Интер” мухлисларининг ҳафсаласи пир бўлди. Бу мени безовта қиляпти. “Интер” доимо юрагимда, мен жамоага топ-даражада бўлиб турганимда қайтишни хоҳлайман. Миланликлар билан кўп совринларни ютмоқчиман, - деди Ромелу Лукаку.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×