"Манчестер Сити" - "Саутгемптон". Матнли трансляция

Бир неча дақиқалардан сўнг АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Саутгемптон" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. "Сити" очко йўқотди.

  • 90+4'

    Меҳмонлар шу натижага розидек кўринмоқда. Улар тўпни назорат қиляпти.

  • 90+3'

    Узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг ҳакам голни инобатга олмаслик қарорида қатъий қолди.

  • 90+1'

    Стерлинг гол урди. Бироқ Рахим офсайдда қолиб кетгани учун ҳакам уни бекор қилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 87'

    Кевин Де Брюйненинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди.

  • 84'

    Стерлингга нисбатан қоида бузган Ливраменто огоҳлантирилди.

  • 82'

    Махрезнинг кучли зарбасини ҳимоячилар дарвозага қадар ўтказмади.

  • 81'

    Меҳмонлар хавфли бўлмаган аниқ зарбалар бермоқда. Бу сафарги уринишни ҳам Эдерсон ушлаб олди.

  • 79'

    Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.

  • 77'

    Жарима майдони ичидан берилган зарбани Эдерсон ушлаб олди.

  • 76'

    Жарима майдони ичида Стерлинг йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини тайинлади.

  • 74'

    "Сити" рақибга нисбатан фаолроқ ҳаракат қилмоқда.

  • 72'

    Бернарду Сильва ўз ўрнини Филь Фоденга бўшатиб берди.

  • 71'

    Армстронгга тиббий ёрдам керак.

  • 69'

    Жэймс Уорд-Проузнинг узатмасини жамоадошлари дарвозага йўллай олмади.

  • 67'

    Габи Жезус ўрнига Рияд Махрез майдонга тушди.

  • 66'

    Грилишнинг зарбага ўхшаш узатмасига Жезус ета олмади.

  • 65'

    Фернандиньо ўз ўрнини Кевин Де Брюйнега бўшатиб берди.

  • 64'

    ЙЎҚ. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 63'

    Рефери видеотакрорларни ўзи кўриш учун майдон четига йўл олди.

  • 62'

    Манчестерликлар ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда. Бироқ бу фойдасизга ўхшаяпти.

  • 61'

    Жарима майдони ичида Уокер рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 60'

    Хазенхюттль шогирдлари эрта прессинг билан рақибга муаммо туғдиряпти.

  • 58'

    Тўпга зарба бериш чоғида рақиби билан тўқнашиб кетган Акега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 56'

    Натан Акенинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 56'

    Меҳмонлар ҳимояда анча ишончли ҳаракат қиляпти.

  • 54'

    Армстронгнинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 53'

    Жезуснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 51'

    Жарима майдонига ёриб кирган Канселу йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 49'

    Кутилмаганда, "авлиёлар" тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 47'

    Биринчисида бўлгани каби иккинчи таймни ҳам фаолроқ бошлади. Бироқ улар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Майдон эгалари бўлим сўнгини позицион ҳужум билан ўтказмоқда.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    Эл-Юнуссининг зарбасини Эдерсон ушлаб олди.

  • 43'

    Бўлим сўнгини Гвардиола шогирдлари устунликда ўтказмоқда.

  • 41'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Жезус бироз ета олмади ва унинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди.

  • 40'

    "Шаҳарликлар" бўлим сўнгида ҳам тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 37'

    Меҳмонларда мажбурий ўзгариш: Жек Стивенс ўз ўрнини Муҳаммад Салисуга бўшатиб берди.

  • 35'

    Жэк Грилишга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 33'

    Илкай Гюндоганнинг стандартдан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 31'

    Габи бу сафар воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 28'

    Габриэль Жезуснинг узатмасига ҳеч ким ета олмади.

  • 27'

    Стерлинг жарима майдони ичидан зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 25'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни МакКарти муштлари билан уриб юборди.

  • 24'

    Грилиш Стерлинг томон пас оширди. Беднарек тўпни тўхтатиб, хавфни бартараф этди.

  • 22'

    Кайл Уокернинг узатмасидан кейин Гюндоган аниқ зарба бера олмади.

  • 20'

    Канселунинг хатосидан сўнг тўпга эга чиққан Ливраменто бироз шошиб қолди. Натижада, у берган пас ноаниқ кетди.

  • 18'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Гюндоган бироз ета олмади. Яхши комбинация!

  • 17'

    Фернандиньонинг бош билан йўллаган зарбаси муваффақиятсиз чиқди.

  • 16'

    Қанотдан марказга юрган Грилишга ҳимоячилар ҳалал беришга муваффақ бўлди.

  • 15'

    Стандартдан жарима майдонига оширилган тўпни Эдерсон қайтарди.Хавфли вазият.

  • 13'

    "Сити" кўпчилик билан ҳимояга қайтишга мажбур бўлмоқда. Ҳужум вакили Грилиш ўз жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб оляпти.

  • 11'

    Айни дақиқаларга келиб меҳмонлар иккинчи бурчак зарбасидан фойдалана олмади.

  • 9'

    Ҳар икки жамоа вакиллари қанотларни фаол ишга солган ҳолда олдинга ўтмоқда.

  • 7'

    Ральф Хазенхюттль ўз шогирдларини бугунги баҳс учун яхши тайёрлагандек кўринмоқда.

  • 5'

    Манчестерликлар ўз услубига мувофиқ тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 3'

    Меҳмонларнинг илк вазияти бурчак зарбаси бўлди. Аммо муваффақиятсиз.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!