"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Акенинг отаси ўғлининг Чемпионлар лигасидаги дебют голидан бир неча дақиқа ўтиб вафот этди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 1-турида ўз майдонида "РБ Лейпциг"ни 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу куни Аке ўзининг ЕЧЛдаги дебют голини киритди.

Маълум бўлишича, Акенинг отаси ўта оғир аҳволда эди ва ўғли гол урганидан бир неча дақиқа ўтиб вафот этди.

“Менинг ўйинимни кўриб, у ҳар доим мағрур ва бахтли эди. Биламан, сиз доим ёнимда бўласиз, сиз доим қалбимда бўласиз ва бу сиз учун эди, ота ”, - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, кечаги гол Натан Акенинг "Манчестер Сити" таркибидаги иккинчи гол бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)