“Манчестер Юнайтед” бир уринишда “Челси”нинг таклифини синдирди

“Манчестер Юнайтед” ва “Челси” Испания чемпионатида порлаётган франциялик ҳимоячи Жюль Кундени олиш учун ўзаро рақобатлашмоқда.

Аслида “Севилья” етакчи ҳимоячисини сотишни истамаяпти. Айни пайтда андалусияликлар Ла Лигада учинчи ўринда бормоқда ва пешқадамдан атиги бир очко орқада. Уларнинг муваффақиятида Кунденинг ҳиссаси катта. Бу футболчи бошчилигида ҳимоя чизиғи ишончли ўйнамоқда ва “Севилья” 12 та учрашувда атиги еттита гол ўтказиб юборди. Бу чемпионатдаги энг яхши кўрсаткич.

“Челси” Кундени олиш учун ўтган ёздан бери “Севилья”га 42,5 миллион фунт таклиф қилиб келмоқда. Бироқ, “Манчестер Юнайтед” бир уринишда “аристократлар”ни курашдан чиқариб юбормоқчи. Манчестерликлар Кунде трансфери учун 69 миллион фунт беришга тайёр.

Ўз навбатида, “Севилья” франциялик ҳимоячига суяниб қолган бўлса-да, манчестерликлар ваъда қилаётган суммадан воз кеча олмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар