“Манчестер Юнайтед” супертрансферни уддалади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер анчадан бери орзу қилаётган футболчининг трансферини уддалади.

Манчестерликлар “Боруссия” билан Жейдон Санчо трансфери бўйича барча ташкилий масалаларни келишиб бўлди.

Маълумотларга қараганда, инглизлар дортмундликларга 72,6 миллион фунт миқдорида бадал тўлайди ва яна 8,5 миллион фунтни турли бонуслар шаклида “Боруссия”га ўтказиб бериши керак бўлади.

Ўтказилган музокаралар натижасида манчестерликлар Санчонинг трансферини сезиларли даражада пасайтиришга эришди. Ўтган йили “Боруссия” футболчини 100 миллион фунтга баҳолаганди.

“Манчестер Юнайтед” Санчо билан 2026 йилнинг ёзигача давом этадиган битим имзолайди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!