Асосий мазмунга ўтиш

Манчестерликлар дебютантни аямади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Тарихий учрашув бой берилди

Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсум умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Сабах” ўртасидаги учрашув якунланди. Ўйин Англиянинг Манчестер шаҳридаги машҳур “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда бош ҳакам вазифасини франциялик Вилли Делажо бажарди. Мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

27-дақиқада “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Матеус Кунья ҳисобни очди. 43-дақиқада жамоа сардори Бруну Фернандеш манчестерликларнинг устунлигини мустаҳкамлади. Орадан икки дақиқа ўтиб, ҳужумчи Беньямин Шешко ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 68-дақиқада ҳимоячи Лисандро Мартинес манчестерликларнинг тўртинчи голини урди.

Бу ўйин “Сабах”нинг Чемпионлар лигаси умумий гуруҳидаги биринчи учрашуви бўлди.

Умумий босқичнинг 2-турида “Манчестер Юнайтед” 13 октябрь куни Мадриднинг “Атлетико”си билан сафарда учрашади, “Сабах” эса шу куни Праганинг “Славия”сига қарши уй ўйинини ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ