Мен термани бошқаришга тайёр эмасман!

Нидерландия футбол федерацияси мамлакат бош жамоасини бошқариш учун мутахассис қидиришни давом эттиради. Терма жамоага таклиф этилган “Аякс” устози Эрик Тен Хаг бу масъулиятни бўйнига олишга тайёр эмаслигини билдирди.

- Ҳозир терма жамоани қабул қилиб олишимнинг имкони йўқ. Мен “якс” билан келишувни 2023 йилгача узайтирдим. Лекин ким ҳам терма жамоани қачондир бошқариши мумкинлигини орзу қилмайди, дейсиз?, - деди Эрик Тен Хаг.

Тен Хаг 2017 йилдан бери амстердамликларга устозлик қилиб келмоқда. Унинг қўл остида “Аякс” икки мартадан мамлакат чемпионати ва кубоги, бир бора Суперкубокни ўзиники қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!