Менга тезроқ чемпион бўладиган жамоа керак!

“Барселона” юлдузи Усмон Дембеле Каталония клубини тарк этишга шошилмоқда. Бош мураббийликни қабул қилган Хави Эрнандес франциялик футболчининг маҳоратини юқори баҳолаяпти.

Лекин Дембеленинг ўзи испаниялик мутахассис “Барса”ни рақобатбардош жамоага айлантириши учун бир неча йил кутишни истамаяпти. У тезроқ бошқа қудратлироқ клубга ўтмоқчи.

“Барселона” ўз вақтида қариб 140 миллион евро сарфланган футболчи трансферидан бир тийин ҳам фойда кермайди. Дембеле Каталонияни ёзда эркин агент сифатида тарк этади.

Ҳозир бу футболчига бир неча клуб, хусусан, “Челси” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бруно
09/01/2022 21:35
Дембеле ута кучли футболчи фақат ундан туғри фойдаланиш керак

Минбар

Барча блоглар
×