Месси бир гап айтди

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”даги собиқ жамоадоши Каталония жамоасини бош мураббий сифатида қабул қилиб олганига ўз муносабатини билдирди.

- Хави – “Барселона”ни болалигидан жуда яхши биладиган мураббий. У клубга керакли мутахассис ва айнан Хави “Барселона”ни тезроқ ривожланишга мажбур қилади, - деди Лионель Месси.

“Барселона” хўжайинлари Қатарнинг “Ар-Райан” жамоасида ишлаётган Хавини Каталонияга олиб келди ва у билан 2024 йилнинг ярмигача шартнома имзолади. Хави футболчилик даврида 1998-2015 йиллар давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
shahzod holmes
24/11/2021 07:00
Agar Xavi Ar rayanda ishlagan busa Messi xozir Marselda oynab yurgan busa kerak. Nima disiz maqola muallifi?