Месси:

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсум "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади

— Еттинчи бор бу совринни юта оласизми? Ким фаворит?

— Ростини айтсам, бундай деб ўйламайман. Мен учун энг катта соврин терма жамоам билан эришган ютуғим. Бунга эришиш учун кўп йиллар давомида курашганман. Аргентина билан "Копа Америка"да ғалаба қозониш бу энг яхшиси.

Агар совринни мен олсам, бу ғайриоддий нарса бўлади. "Олтин тўп"ни еттинчи бор менга бериш жиннилик! Аксинча бўлса, ҳеч нима бўлмайди. Мен энг катта орзуларимдан бирига аллақачон эришдим. Энди нима бўлиши керак бўлса, амалга ошсин",-деди аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Месси бу совринни қўлга киритиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 6 та "Олтин тўп" бор. Леонинг энг яқин таъқибчиси Роналду 5 бор йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anvar Abduazizov
01/11/2021 18:33
Ha o‘zi ham tan oldi senga oltin to‘pni berishmoqchi emas hali ham gol urolmay yugurib yuribdi oltin to‘pga balo bormi
Davron Jenjayev
02/11/2021 16:24
Hozir gol urib yurganlarni oltin tupini sannenchi nechta ekan xaxaxa

Минбар

Барча блоглар