Мессига хунук хабар келди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси еттинчи бор “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўлса-да, хурсандчилиги узоқ чўзилмади.

Барселона шаҳри маъмурияти футболчининг “Камп Ноу” яқинидаги қимматбаҳо меҳмонхонасини бузиш бўйича қарор қабул қилди.

Маълумотларга қараганда, 77 та хонадан иборат бўлган кўп қаватли инўоот шаҳарсозлик стандартларига тўғри келмаслиги туфайли  бузилади.Месси бу меҳмонхонани сотиб олганида, шаҳар ҳукумати бу иншоотни бузмоқчилигидан бехабар бўлган. Аргентиналик юлдуз 30 миллион еврога харид қилган бино конструкцияга бирор ўзгартириш киритилса, қулаб тушиши мумкин. Бундан ташқари, меҳмонхона ёнғин хавфсизлиги талабларига ҳам жавоб бермайди.

1638749974989099452

Маълумки, Лионель Месси Majestic Hotel Group компанияси орқали Ибица ва Майоркадаги меҳмонхоналарга ҳам эгалик қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×