Мессини олдик-ку, сен ҳам келасан!

ПСЖ раҳбарияти “Челси” билан шартномасини янгилашга шошилмаётган Антонио Рюдигерни ўз сафига қўшиб олишга ишонмоқда.

Ҳозирча, германиялик ҳимоячига “Бавария” асосий даъвогар бўлиб турибди. Мюнхенликлар унга “Челси”дан кам тўламаслиги аниқ. Қолаверса, ҳар бир германиялик футболчи учун “Бавария”да ўйнаш муҳим аҳамият касб этади. Бу жамоа сафида Рюдигер ҳар йили чемпионлик унвонини қўлга киритиши, Чемпионлар лигасида бош совринга даъвогарлик қилиши мумкин.

Мессини қўлга кирита олган ПСЖ яна бир бор пул билан кўп нарсани ҳал қилса бўлишини кўрсатиб қўймоқчи. “Челси” асосий ҳимоячисининг ҳафталик маошини 130 мингдан 200 минг фунтга кўтаришга оғринаётган бир пайтда, парижликлар Рюдигерга ойига 1,6 миллион фунт, яъни ҳафтасига 400 минг фунт маош ваъда қиляпти.

Агар Рюдигер ПСЖ таклифини қабул қилса жаҳон футболи тарихида энг катта маош оладиган ҳимоячига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!