"Монако" клуби ва Сенегал терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Фоде Балло-Туре расман "Милан" аъзосига айланди.

“Россонерилар” расмий сайтининг хабар беришича, 24 ёшли футболчининг трансфери 4 млн еврога тушган. У янги жамоаси билане 2025 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган.

Балло-Туре "Монако" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 74 та ўйинда иштирок этди ва 8 та голга ассистентлик қилди.

Балло-Туре бунга қадар "Лилль" ва ПСЖ клубларида ўйнаган. У Сенегал терма жамоасида 4 та ўйин ўтказган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар