“Милан”нинг янги устози: Мен “Пиза”да президентсиз ҳам ишлаганман

“Милан”нинг яхши бош мураббийи Женнаро Гаттузо ўзининг “россонерилар” бошқарувига келиши борасидаги ва “Беневенто”га қарши бўлажак ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу муҳим кун. Мени масъулиятли ва оғир иш кутмоқда. Бироқ менга бундай ёш ва шижоатли жамоани бошқариш ёқмоқда. Тўғри, “Милан” ҳозир қийин аҳволда, бироқ бундай  муаммолар Критда(Кипр ҳудудига киради, таҳр.) бўлган. “Пиза”да эса президентсиз ишлаганман. Бу ерда эса яхши ишлаш учун барча шароитлар муҳайё этилган.

Бу жамоа катта ишларга қодир. Биз бир мақсад йўлида майдонда боримизни беришимиз лозим. Мен жадвалга қарамаяпман, бор эътиборим “Беневенто”га қарши бўладиган баҳсдадир”, – деб айтиб ўтди Гаттузо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!