Моуриньо АПЛдан ҳимоячи олиб келмоқчи

"Норвич" ҳимоячиси Макс Ааронс фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Gazetta dello Sport" нашри ёзмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "Рома" футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Макснинг трансферини римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи хоҳламоқда. 

"Transfermarkt" портали 21 ёшли фулбекни 22 миллион еврога баҳоламоқда. Агар томонлар келишувга эришса, харид январда амалга оширилади. Жорий мавсум Ааронс  15та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!