Моуриньо “Бавария”га ўтганида Шомуродовни Мюнхенга олиб кетармиди?

“Бавария”нинг собиқ директори Карл-Хайнце Румменигге португалиялик мураббий Жозе Моуриньо “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилганидан кейин “Бавария”да ишлаш имкониятига эга бўлганини маълум қилди.

- Моуриньо “Бавария” бош мураббийлигига лойиқ вариантимиз эди. Тан оламан, унинг ўзи ҳам Германияга келиб, “Бавария”ни шуғуллантиришга тайёр эди. Бироқ, Юлиан Нагельсманн варианти чиқди ва биз  маҳаллий мураббий билан ишлашни маъқул топдик. Мен Моуриньони ҳурмат қиламан ва “Рома”да муваффақиятга эришишига ишонман. Чунки у дунёдаги энг зўр мураббийлардан бири, - деди Карл-Хайнце Румменигге.

Шу ерда қизиқ бир мулоҳаза. Моуриньо “Тоттенхэм”ни бошқарган кезлари Элдор Шомуродовга харидор бўлган эди. Кейинчалик бу режасини “Рома”да амалга оширди. Рим клуби “Женоа”да 31 та учрашувда 8 та гол урган ўзюек ҳужумчисини 17,5 миллион евро тўлаб, ўз сафига қўшиб олди.

Энди савол туғилади: Агар Моуриньо “Бавария”ни бошқарганида Шомуродовни Мюнхенга олиб кетармиди?

1629452198_rue1c323b793e

Улар Борхани “ёқиб” юборишди!

“Рома”да ижара муддатини ўтаётган “Реал” ҳужумчиси Борха Майоралнинг агенти Давиде Липпи футболчи фаолиятида ўзгариш бўлиши кутилаётганини маълум қилди.

- Борхани Римда “ёқиб” юборишди. Улар ўтган йили бу футболчи жамоа учун нималар қилганига кўз юмишди. Лекин мижозим доим асосий қаҳрамон ролини бажаришни истайди. Тез орада у “Фиорентина”га ўтадими ёки йўқ буни билиб оласизлар. Биз ҳозир барча имкониятларни ўрганиб чиқяпмиз, - деди Давиде Липпи.

Борха Майораль ўтган мавсумда римликлар сафида барча турнирлар 45 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 17 маротаба ишғол қилганди. Жорий мавсумда эса Жозе Моуриньо уни атиги етти марта майдонга туширди. Испан ҳужумчиси ички рақобатда Тэмми Абрахам ва Элдор Шомуродовга имкониятни бой бермоқда.

fwoGEPf

“Рома” афсонаси Моуриньони қўллаб-қувватлади

Рим клуби тарихида чуқур из қолдирган Франческо Тотти жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Жозе Моуриньо танқид қилинаётганига муносабат билдирди.

Агар биз жамоанинг муаммоси Моуриньонинг ўзи, деб ўйласак, бу жуда катта хато бўлади. Моуриньо А Сериянинг барча мураббийларини қўшиб ҳисоблаганда, улардан кўпроқ совринларга эга чиққан. У ажойиб мураббий ва зўр бошқарувчи. У жамоани қандай бошқари, нима дейиш ва нима қилишни яхши билади. Клуб ва мухлислар у билан бирга бўлиши керак, - деди “Роома” афсонаси Франчечко Тотти.

Тотти фаолиятини фақатгина “Рома”да олиб борган. 1992-2017 йиллар давомида 619 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 250 та тўп киритган. Шунингдек, 1998-2006 йиллар давомида Италия терма жамоасида 58 та учрашувда қатнашиб, 9 та тўп киритган.

Франческо “Рома” таркибида Италия чемпиони бўлган. Терма жамоа билан 2006 йили жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган.

816516-20602578-2560-1440

Кумбулла жароҳат олди

“Рома” ҳимоячиси Мараш Кумбулла Албания терма жамоасига чақиртирилган эди. Рим клубида асосий таркибга кириш учун курашаётган футболчи терма жамоа қароргоҳини тарк  этиб, клуб ихтиёрига қайтди. Бунга Кумбулла жароҳат олгани сабаб бўлди.

Маълумотларга қараганда, ҳимоячи Англия терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувда 17 дақиқа ўйнаганидан кейин оёқ пайларини шикастлаб олган.

Мараш Кумбулла “Рома” тиббиёт ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдаг ўтказилади ва шундан сўнг қанча вақт даволаниши маълум бўлади.

21 ёшли Кумбулла жорий мавсумда “Рома” сафида атиги олтита учрашувда иштирок этди.

4QDq4K3

“Рома”да катта тозалаш бошланди. Моуриньо тўққиз футболчидан воз кечди

Шомуродов бир кўрсаткич бўйича “Рома”да етакчи ёхуд Моуриньо қандай хатога йўл қўйди?

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Шомуродов ва унинг мухлислари хурсанд бўладиган хабар!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар