Моуриньо бугун бошқача тактика қўллаши мумкин. Бу Шомуродов ва Абрахам билан боғлиқ

"Рома" А Серия 3-турида "Сассуола" билан куч синашади. Римда ўтказиладиган баҳс Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Мазкур баҳсда Жозе Моуриньо бошқача тактикадан фойдаланиши мумкин. Яъни бир вақтнинг ўзида Элдор Шомуродов ва Тэмми Абрахам майдонга тушиши кутилмоқда. Рақиб жуда кучли бўлмагани учун мураббий шундай йўл тутиши мумкин. Бу орқали Жозе иккита ҳужумчи тактикасини синовдан ўтказиб олади.

Италия терма жамоаси ва “Интер” клубининг собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци Москва шаҳридаги турнирда Элдор Шомуродовнинг салоҳияти ҳақида фикр билдирар экан, бугунги баҳсда Моуриньо иккита ҳужумчидан фойдаланиши борасида фикр билдирди.

- Элдор Шомуродовнинг ўйинларини аввал ҳам кўрганман. Менимча, у жуда яхши футболчига айлана олади. Ҳозир энг муҳими, у жамоани ҳис қилиши ва Тэмми Абрахам билан бирга ўйнай олиши керак. Эшитишимча, якшанба куни Моуриньо “Сассуоло”га қарши учрашувда бу иккисини ҳужумда ўйнатиши мумкин экан. Ҳозир улар бир-бирини алмаштиряпти. Мен буюк футболчилар бирга ўйнаши кераклигига аминман, - деди Марко Матерацци.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
12/09/2021 23:15
Афсус Жозе яна 1 ҳужумчи билан ўйнайди.
Sattorov Xayriddin
12/09/2021 16:55
Eldorni tuwursakai yo eldorni tanlaydi yoki eldorni