Моуриньо ишонч билдирмаётган ҳужумчи А Сериянинг бошқа клубига ўтиши мумкин

"Рома" сафида ижара асосида тўп тепаётган "Реал" ҳужумчиси Борха Майораль фаолиятини Италиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин. 

Жорий мавсумда 24 ёшли форвард А Сериянинг атиги 3 та ўйинида майдонга тушди. Бу эса мадридликларнинг талабларига тўғри келмайди. Уни қишки трансферлар ойнасида "Фиорентина" ижарага олиши мумкин. 

Испаниялик футболчининг Флоренция клубига тўлиқ трансфери ҳам амалга ошиши эҳтимоли мавжуд. Майоральнинг трансфер қиймати 14 миллион еврога баҳоланмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар