Моуриньо мақсадини айтди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг ўз олдига қўйган мақсади ва ўзининг мураббий сифатида имкониятлари ҳақида гапирди.

- “Рома” хўжайинлари клуб тарихида ўз изини қолдирмоқчи. Улар клуб учун жуда муҳим ишларни амалга оширишни мақсад қилган. Барчамиз “Рома” келажакда  муваффақият қозонишини истаймиз.

Мен ҳозир мураббий сифатида аввалгидан анча кучлиман. Гапим жиддий. Мен янада кучайганимни ҳис қиляпман. Чунки бу соҳа тажриба жуда катта аҳамият касб этади, - деди Моуриньо.

Маълумки, португалиялик мутахассис 2009-2010 йилги мавсумда “Интер”ни бошқарган ва миланликлар билан Италия чемпионати ва кубоги, Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

“Рома” жорий мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмаси ва УЕФА Конференциялар лигаси бош совринини қўлга киритиш учун курашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
09/09/2021 13:41
Eldorni nima qiladi tuwuradimi mavrinyo yoqmi birnchi taymida yoki abraxamni tushuraveradimi