Моуриньо “Рома”га қандай футболчилар кераклигини айтди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа таркиби ўзи истагандек тўлиқ шакллантирилмаганини таъкидламоқда.

Португалиялик мутахассис шогирдлари Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётганини инобатга олиб, табрикнинг айрим заиф нуқталарини кучайтириш кераклигини айтяпти. Унинг баҳо беришича, жамоага жисмонан бақувват марказий ярим ҳимоячи ва ҳар икки қанотда ўйнай оладиган ҳимоячи кераклигини айтган.

Клуб мутасаддилари бу позицияларни январь ойида тўлдириши керак бўлади. Моуриньонинг ўзи жамоага “Боруссия М”дан Денис Закария ва “Барселона”дан Клеман Ланглени олиб келинишини истаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)