Моуриньо “Юве”га бой берилган ўйиндан кейин шогирдларига нима деганини биласизми?!

А Сериянинг 8-тур марказий учрашувида “Ювентус” ўз майдонида “Рома”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Аслида Жозе Моуриньо шогирдларида мағлубиятдан қутилиб қолиш имкони бор эди. Лекин Жордан Верету пенальтидан унумли фойдалана олмади. Жозе Моуриньо ўйиндан кейин жамоасини мақтади.

- Бугун буюк “Рома”ни кўрдим. Кийим алматириш хонасида ўйинчиларимга ҳам худди шу гапни айтдим. Ҳа очко йўқ, беллашув бой берилди, лекин “Рома” ҳар бир жиҳатдан зўр ўйнади.

Мен шогирдларимда шижоат, ўзига ишонч ва умидни кўрдим. Мағлубият шундайлигича қолади, бироқ жамоанинг ўсиши вақт билан бўлишига эътибор қаратиш лозим. Ғолибликка муносиб жамоа мағлуб бўлди. Футбол ўзи шунақа.

Пенальти билан боғлиқ вазиятни шарҳламайман. Ҳозирча, бу борада барча маълумотларга эга эмасман ва видеотакрорни кўрмадим. Эътиборни менинг жамоам қандай ўйнаганига қаратишим лозим, - деди Жозе Моуриньо.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар